Колумбия ташқи ишлар вазири Мария Анхела Ольгин, унинг мамлакати Венесуэла чегарасида гуманитар йўлакни кенгайтиришга тайёрлиги ҳақида баёнот берди, деб хабар қилмоқда Globovision.
Маълум бўлишича, бундай чоралар озиқ-овқат маҳсулотлари танқислиги туфайли Колумбия ҳудудида маҳсулот харид қилишни хоҳлаган венесуэлаликларга нисбатан жорий этилиши мумкин.
«Биз биродар венесуэлаликлар очлик ва дори-дармонлардан қийналишига йўл қўя олмаймиз. Инсонпарварлик йўлагини кенгайтириш лозим бўлса, биз шундай қиламиз»,— деган ташқи ишлар вазири.
Аввалроқ, Колумбиянинг Кукута шаҳрида озиқ-овқат харид қилишни хоҳлаган 500 нафар аёл, Венесуэла ва Колумбия чегарасидаги кўприкдан ўтишган эди.
Теглар: Венесуэла, Колумбия, очарчилик, гуманитар ёрдам