Жаҳон | 19:00 / 07.07.2016
25906
1 дақиқада ўқилади

Путин РФ ИИВ штатини 64 минг нафардан зиёд ходимга кўпайтирди

Россия президенти Владимир Путин мамлакат ИИВ штати ходимлари сонини 64 минг кишидан зиёдга кўпайтириш ҳақидаги фармонга имзо чекди.

Мазкур ҳужжат расмий ҳуқуқий ахборот интернет-порталида эълон қилинган.

Фармонга мувофиқ мазкур ходимлар федерал бюджет томонидан молиялаштирилади. Улар сони Россия ИИВ ходимлари сони 1 067 876 нафарга кўпайтирилган.
Эслатиб ўтамиз, Россия ИИВнинг олдинги штатида 1 003 232 киши хизмат кўрсатган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид