Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияга қочқинлар асосан Сурия, Афғонистон ва Ироқдан ташриф буюрмоқда
2016 йилда Германияга келаётган қочқинлар асосан Сурия, Афғонистон ва Ироқ фуқаролари ҳисобланади. ГФР Ички ишлар вазирлиги 8 июль куни ана шундай статистик маълумотларни тақдим этди.
2016 йилнинг январь ойидан июнига қадар Геманияга тахминан 171,5 минг суриялик, 60,6 минг афғон ва 56,5 минг ироқлик ташриф буюрган. Шунингдек Эрондан 12 минг киши, Албаниядан 8 минг, Эритрея ва Покистондан тахминан 7 минг киши қайд этилган. Яна 12 минг қочқиннинг келиб чиқиши “ноаниқ” деб белгиланган. Бундан ташқари жорий йилда Россия Федерациясидан 5 минг 277 ва Суриядан 4 минг 696 нафар қочқин келганлиги аниқланган. ИИВ раҳбари Томас де Мезьернинг маълум қилишича, Россиядан келган қочқинларнинг аксариятини Чеченистон фуқаролари ташкил этади.
2015 йилнинг январидан июнь ойига қадар “мамлакатлар учлиги” қуйидагича кўринишда бўлган: Сурия, Албания, Сербия.
Европа Иккинчи жаҳон урушидан бери илк маротаба ана шундай муҳожирлик инқирозини бошдан кечирмоқда. Бунга, биринчи навбатда, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка мамлакатларидаги бир қатор қуролли тўқнашувлар ва иқтисодий муаммолар сабаб бўлмоқда. ЕС Frontex чегара агентлиги маълумотига кўра, 2015 йилда Евроиттифоқда 1,8 миллион муҳожир қайд этилган. ГФР ИИВ маълумотига кўра, 2015 йилда Германияга 1 миллиондан ортиқ қочқин ташриф буюрган.
Мавзуга оид
10:13 / 08.04.2026
Нефт, газ ва ўғит: Ҳўрмуз сабаб РФ даромадлари кескин ошиши мумкин
17:15 / 23.03.2026
Германияда темирйўлга қўйилган бетон плиталар поезд авариясига сабаб бўлди
14:12 / 23.03.2026
Ҳинд-Тинч океанида янги яқинлашув: Берлин Токио билан алоқани мустаҳкамламоқда
09:56 / 21.03.2026