Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТО Россияни тийиб туриши баробарида у билан ҳамкорлик ҳам қилади
Варшава шаҳрида бўлиб турган АҚШ мудофаа вазири Эштон Картернинг баёнот беришича, альянс Европадаги ҳамкорларини қўллаб-қувватлаш стратегиясидан Россиянинг ҳовурини пасайтириб туришга ўтмоқда, деб хабар қилган РИА «Новости».
Бироқ, унинг сўзларига кўра, НАТО Россия билан мумкин бўлган соҳаларда ҳамкорлик қилишни давом эттиради.
«НАТОнинг Россия билан кейинги муносабатларига оид мавзу, Варшава саммитининг асосий масаласи бўлади. Эндиликда, альянс Европадаги иттифоқчиларини қўллаб-қувватлаш сиёсатини Россияни тўхтатиб туриш сиёсатига алмаштиради. НАТО чорак аср мобайнида бундай стратегияни қўлламаган эди, аммо Москванинг Қримдаги агрессияси шунга асос бўлмоқда», — деб қайд этган Картер.
Аввалроқ, Польша мудофаа вазири Антони Мацеревич, Россиядан ҳимояланиш учун НАТОнинг шарқий чегараларини мустаҳкамлаш зарурлиги хусусида фикр билдирган эди.
Мавзуга оид
16:23 / 11.06.2026
Арманистон ҳукумати геосиёсий курсини ўзгартириш учун халқдан мандат олди — сиёсатшунослар
14:20 / 11.06.2026
Россиядан кетган фуқароларнинг мол-мулки хатланиши мумкин
18:53 / 10.06.2026
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
08:45 / 09.06.2026