АҚШнинг ҳарбий сирларини сотишга ҳаракат қилган калифорниялик киши ҳибсга олинди
Калифорния фуқароси АҚШ ҳарбий сунъий йўлдошларининг техник хусусиятлари билан боғлиқ, давлат миқёсидаги аҳамиятга эга махфий маълумотни сотишга ҳаракат қилганликда айбланиб, ҳибсга олинди. Бу ҳақида Лос-Анжелес судининг тарқалган ҳужжатларига асосланиб ТАСС хабар берди.
Прокуратура маълумотларига кўра, Америка мудофаа бошқармасида пудратчи бўлиб фаолият юритган 49 ёшли муҳандис Грегори Аллен Жастис махфий маълумотни, хусусан АҚШнинг баъзи ҳарбий ва тижорат сунъий йўлдошларида ўрнатилган дастурий таъминотга доир сирни Россия айғоқчиси деб ўйлаган кишисига сотмоқчи бўлган. Аслида эса у ниқоб остидаги ФҚБ агенти бўлган.
2000 йилдан бери сунъий йўлдошларни яратиш билан шуғулланиб, АҚШ мудофаа вазирлигига хизмат қилган Жастис терговчилар олдида бундай жиноятга қўл уришига турмуш ўртоғининг жиддий касалини даволаш учун пул зарур бўлганини баҳона қилиб кўрсатди.
“Жастис АҚШ технологияларига оид махфий сирни хорижий агент деб ҳисоблаган кишисига сотиб, ўз манфаатларини миллий хавфсизликдан юқори қўйди”, - деди АҚШнинг миллий хавфсизлик бўйича бош прокурор ўринбосари Жон Карлин. “Ушбу маълумот бегона қўлларга тушиб, АҚШ ва унинг иттифоқдошларига зиён етказиши мумкин эди”, - дея таъкидлади у.
Суд жиноятчини гаров пули эвазига қўйиб юборишдан бош тортди, у Калифорния қамоқхоналаридан бирига жойлаштирилди. Жастис айбдор деб топилса, унга 20 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин. Ушбу ҳолат юзасидан суд ишининг бошланиш муддати белгиланганича йўқ.
Мавзуга оид
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024
Америкалик олимлар биоорганизмларнинг “учинчи ҳолати”ни аниқлади
15:12 / 16.11.2024
Уйқу тўғри қарор қабул қилишга ёрдам беради — тадқиқот
14:32 / 16.11.2024