Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳалабда 4 соат ичида жангариларнинг 150дан ортиқ ракетаси портлаган
© РИА
Террорчилар Ҳалаб шаҳрининг аҳоли мавзелари ва шаҳар марказига ўт очишни кучайтирган. Хабарларга кўра, ўтган 4 соат мобайнида шаҳарда 150 дан ортиқ ракета ва снаряд портлаган, деб хабар қилмоқда РИА Новости агентлиги кўнгиллилар вакилига таянган ҳолда.
Ҳалаб шаҳри шифохонаси ходимининг сўзларига кўра, тиббиёт муассасасига Азизия тумани ва шаҳар ҳокимлиги ҳудудидан жабрланганлар келтирилган. Ҳозирча, қурбонлар ва жароҳат олганлар сонига ойдинлик киритилмаган. Улар орасида болалар ҳам кўпчиликни ташкил этаётгани айтилмоқда.
Қайд этиш жоизки, Сурия бўйлаб 12 июнга қадар эълон қилинган ўт очишни тўхтатиш тартибига қарамай, жангарилар 8 июлдан, Ҳалабнинг марказий кўчалари ва аҳоли тураржойларини ўққа тута бошлаган. Сўнгги маълумотларга кўра, икки сутка ичида 44 киши қурбон бўлиб, 300дан ортиқ одам оғир яраланган.
Ҳалабдаги жанговар ҳаракатларнинг бошланишига қамалда қолган жангариларнинг бирлашган ҳолда қуршовдан чиқишга уринишлари сабаб бўлган.
Мавзуга оид
10:04 / 31.01.2026
Сурия ҳокимияти ва курдлар кенг қамровли келишув тузди
19:30 / 21.01.2026
Сурияда курдлар мухторияти тугатилди
15:22 / 19.01.2026
Германияда Сурия раҳбари аш-Шаръанинг ташрифига қарши акциялар ўтказилади
10:40 / 19.01.2026