Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ди Каприонинг фонди атроф-муҳит муҳофазасига 15,6 миллион доллар ажратади
Актёр Леонардо Ди Каприо фонди атроф-муҳитга доир дастурлар ривожига ва иқлимнинг ўзгариши билан курашишига дунёдаги энг йирик - 15,6 миллион доллар хайрия грантини ажратади. Бу ҳақида Justjared портали хабар берди.
Бундан ташқари Ди Каприонинг сўзларига кўра, ташкилотга янги бош директор тайинланди. Ушбу лавозимга Терри Тамминен лойиқ кўрилиб, у операциялар ва иқлимнинг ўзгариши билан боғлиқ янги кенг қамровли тадбирлар режасини амалга оширишни назорат қилади.
Ди Каприонинг атроф-муҳит муҳофазасига йўналтирилган ташкилоти экологик дастурлар ривожига 1998 йилдан бери умумий ҳисобда 59 миллион доллар ажратган.
Мавзуга оид
13:10 / 21.03.2026
Венчур ва хусусий инвестиция фондлари учун ҳуқуқий асос яратилади
09:55 / 20.02.2026
Атроф-муҳитга таъсир масалалари жамоатчилик билан муҳокама қилинади
15:27 / 06.02.2026
Ўзбекистонда венчур фонди тушунчаси қонунчиликка киритилади
14:12 / 11.01.2025