Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Google Калифорниядаги LinkedIn штаб-квартирасини қўлга киритди
Американинг Google компанияси LinkedIn ижтимоий тармоғи билан йирик кўчмас мулк алмашинуви тўғрисида келишиб олди. Келишувга кўра, LinkedIn ходимлари Маунтин-Вьюдаги (Калифорния штати) штаб-квартирасидан қўшни бинога кўчиб ўтади. Бу ҳақида Associated Press маълум қилди.
Манбага кўра, ижтимоий тармоқнинг аввалги штаб-квартирасини Google компанияси эгаллайди, бунинг эвазига у LinkedIn'га Маунтин-Вьюдаги ер ҳудудига эгалик қилиш имконини беради. Бу ерда ижтимоий тармоқ операторининг янги штаб-квартирасини қуриш режалаштирилмоқда. Мазкур битим LinkedIn'га қўшни Саннивейл шаҳридаги ер ва уйларни ижарага олиш имконини тақдим этади.
Компаниялар умумий майдони 92,9 минг квадрат метр бўлган муассасалари ва 222,9 минг квадрат метр майдонга эга ер ҳудудлари билан алмашишди.
LinkedIn ижтимоий тармоғи 2003 йилда Калифорнияда ташкил топган. Платформа бизнес алоқалар ўрнатиш имконини беради. Ресурс аудиторияси турли соҳалардаги 400 миллионга яқин профессионаллардан иборат. Компаниянинг Нью-Йорк фонд биржасидаги капиталлашуви тахминан 20 миллиард долларни ташкил қилади.
Мавзуга оид
08:15 / 04.06.2026
Google хавфли касалликларга қарши чивинлар ёрдамида курашмоқчи
08:46 / 02.06.2026
ЕИ Google ва Microsoft учун давлат тендерларини чеклаши мумкин
18:26 / 20.05.2026
3 қурбон ва «нафрат жинояти» — Калифорния Ислом марказидаги отишма тафсилотлари
18:27 / 08.05.2026