Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 18:58 / 14.07.2016
11786
1 дақиқада ўқилади
Россия бомбардимончи самолётлари ИШИД нишонларига зарба берди
Фото: © РИА
Россия мудофаа вазирлигининг маълумотларига кўра, Россия ҳарбий ҳаво-космик кучларининг 6та Ту-22м3 бомбардимончи самолётлари ИШИДнинг Суриядаги марраларига иккинчи ҳаво зарбалари берган, деб хабар қилмоқда РИА «Новости».
«14 июль куни 6та бомбардимончи самолёт Россиядаги аэродромлардан ҳавога кўтарилиб, ИШИДнинг Пальмира, Эс-Сухне, Аракдаги марраларига ва Хомс вилоятидаги нефть қуйиш станциясига зарбалар берган», — дейилади хабарда.
Мудофаа вазирлигида айтишларича, Россия самолётлари террорчи гуруҳнинг бошқарув пункти ва дала лагерини йўқ қилган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш