Жаҳон | 12:38 / 15.07.2016
3718
1 дақиқада ўқилади

Америка президенти Оқ уйда Мексика давлат раҳбарини қабул қилади

Фото: AFP

АҚШ президенти Барак Обама 22-июль куни Оқ уйда мексикалик ҳамкасби Энрике Пенья Ньетони қабул қилади, деб хабар қилмоқда Оқ уй маъмурияти матбуот хизмати. 

"Президент сабрсизлик билан президент Пенья Ньетонинг Вашингтонга келишини кутмоқда. Обама, Шимолий Америка етакчилари саммитида эришилган сезиларли тараққиёт негизида, мамлакатларимиз ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорликни тасдиқлаш ва чуқурлаштиришни режалаштирмоқда", — дейилади хабарда. 

Шимолий Америка мамлакатлари давлат раҳбарларининг учрашуви июнь ойида Канада бўлиб ўтган эди. Мексика президенти Ньето эса, январь ойида ҳам Вашингтонга ташриф буюрганди.  

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид