Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испания Франция билан чегараси назоратини кучайтирди
Испания ҳукумати Ниццадаги фожиадан сўнг, Франция билан чегараларида хавфсизлик чораларини кучайтирди, деб маълум қилган Қироллик ИИВ лавозимини бажарувчи Хорхе Фернандес Диас LaSexta телеканалига берган интервьюсида.
"Мазкур хуруж ортида ИШИД тургани эҳтимоли катта", - деган ИИВ в.б. ушбу маълумотнинг тасдиқланиши лозимлигини қўшимча қилар экан. Бундан ташқари, Фернандес Диаснинг айтишича, Франция билан чегараларни "мустаҳкамлаш бўйича чоралар кўрилган".
Шу билан бирга, ички ишлар вазирлиги Қиролликдаги фавқулодда хатар даражасини энг юқори даражага чиқариш масаласини кўриб чиқади. Ҳозирда, Испанияда Франциядаги воқеалардан сўнг, хавфнинг тўртинчи даражаси эълон қилинган.
Мавзуга оид
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
11:20 / 01.07.2026
Россия 7 та темирйўл чегара пункти фаолиятини тўхтатди
10:14 / 24.06.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара ҳудудларни ўзаро алмашди
19:38 / 22.06.2026