Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австрияда 4 мингга яқин турк Эрдўғанни қўллаб-қувватлаб намойишга чиқди
Туркиянинг Австрия пойтахти Венадаги элчихонаси ёнида 4 мингга яқин турк Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни қўллаб-қувватлаб намойиш ўтказди, деб маълум қилмоқда маҳаллий ОАВ.
Австриядаги Европалик турк демократлари иттифоқининг Facebook ижтимоий тармоғидаги мақоласида шаҳар марказидаги элчихонада йиғилишга чақириқ Анқарадаги ҳарбий ҳаракатлар ҳақида маълум бўлгандан кейин пайдо бўлгани айтилган.
"Биз демократияни пасткаш фитначилар айланиб ўтишига йўл қўймаймиз. Биз демократиямиз учунмиз. Гап партия ҳақида эмас, гап мамлакат тақдири ҳақида кетмоқда", дейилмоқда мақолада.
Der Standard нашри маълумотларига кўра, ярим кечада намойишчилар элчихона ёнига кела бошлаганлар. Турк байроқлари ва амалдаги ҳокимиятни қўллаб-қувватловчи шиорлар билан кечган намойиш осойишта, ҳеч қандай нохушликларсиз ўтди. Элчихонадан тўпланганлар шаҳар маркази томон йўл олдилар. Уларнинг ҳаракатланиши учун йўллар ёпиб турилди. Маҳаллий вақт билан тунги соат 3.00да намойишчилар тарқалишди.
15 июль кечки пайт Туркия раҳбарияти мамлакатда ҳарбий тўнтаришга уриниш бўлганини эълон қилди. Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бўлиб ўтаётган воқеаларни ҳарбийларнинг кичик гуруҳининг исён кўтаришга уриниши деб атаб, мамлакат фуқароларини кўчаларга чиқишга ундади. Ўз навбатида Туркия бош вазири Биноли Йилдирим тўнтаришни теракт деб атади ва ҳукумат ишлашда давом этаётганини таъкидлаб ўтди.
Мавзуга оид
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
22:23 / 08.06.2026