Жаҳон | 11:44 / 16.07.2016
7256
1 дақиқада ўқилади

Туркияда 750дан ортиқ одам ҳибсга олинган

Фото: Anadolu

Туркияда амалга ошмай қолган ҳарбий давлат тўнтаришидан сўнг, 754 нафар ҳарбий хизматчи қўлга олинган, деб хабар қилмоқда Anadolu давлат агентлиги Твиттердаги саҳифасида. Бунгача, 336 нафар кишининг қамоққа олингани маълум қилинган эди. 

Ўз навбатида, NTV телеканалининг хабарига кўра, мамлакат ИИВ қарорига кўра, беш нафар генерал ва 29 полковник вазифасидан озод этилган. 

Аввалроқ, Туркия бош штаби раҳбарлигини вақтинча бажарувчи тайинлангани хабар қилинган эди. Бош штабнинг аввалги қўмондони қаерда эканлиги ва тақдири номаълумлигича қолмоқда. 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид