Жаҳон | 16:00 / 19.07.2016
3727
1 дақиқада ўқилади

ЕИ Афғонистондаги полиция миссиясини 2017-йилгача узайтириши мумкин

Евроиттифоқ Афғонистондаги полиция миссияси муддатини 2016-йилдан кейинги даврга узайтириши мумкин. Аммо, ҳозирча, якуний қарор қабул қилингани йўқ, деб маълум қилган Европа кенгашидаги манба РИА Новости агентлигига. 

ЕИга аъзо 28 давлат ташқи ишлар вазирлари Брюсселда бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишида, ЕИ " EUPOL миссиясининг 2016 йилдаги муддати поёнига етганидан кейин ҳам афғон ҳукуматининг фуқаро полициясини мустаҳкамлаш чораларини қўллаб-қувватлашга содиқ"лигини таъкидлаган.

Шу пайтга қадар, бош қароргоҳи Кобулда жойлашган халқаро полиция контингенти таркибига 250 нафар полициячи ва 200 нафар маҳаллий ҳуқуқ посбонлари кирган. EUPOL 2007 йил июнидан бери Афғонистонда ўз миссиясини ўтказиб келади. 

Мавзуга оид