Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жорий йилда Россия ва Туркия ўртасида чартер рейслари амалга оширилмайди
Фото: Известия
Россия сайёҳлик фирмалари уюшмаси ижрочи директори Майя Ломидзенинг баёнот беришича, 2016-йилда Туркия ва Россия ўртасидаги чартер парвозлари қайта йўлга қўйилмайди, деб ёзмоқда «Известия» нашри.
Унинг сўзларига кўра, 14-июлда Туркия делегацияси билан бўлиб ўтган учрашувда, Россия томони сайёҳларнинг хавфсизлигига оид масалани кун тартибига чиқарган. Туркия томони сайёҳлар учун хавфли жойларнинг рўйхатини тақдим этишини билдирган.
Ломидзенинг айтишича, Туркияда ҳарбий давлат тўнтаришига уриниш, Россия фуқароларининг ушбу мамлакатда ҳордиқ чиқаришга бўлган хоҳишини сўндирган. Шу боис, Туркияга сайёҳлик йўлланмаларига бўлган талаб ҳам кескин пасайган.
Бироқ, ҳозирча йўлланма харид қилганлар уларни қайтариб беришга шошилаётганлари ҳам йўқ.
Мавзуга оид
16:17 / 31.01.2026
Россия Трампнинг илтимосига қарамай Украинага яна зарба берди
14:27 / 31.01.2026
Канада Россия ҳудудида визалар беришни тўхтатди
14:26 / 31.01.2026
Сирдарёда пул учун Россия армиясига ёлланган 60 ёшли шахс 5 йилга қамалди
14:09 / 31.01.2026