Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия спорт вазирига 2016 йилги Олимпиадага бориш учун рухсат берилмади
Халқаро Олимпия қўмитаси Россия спорт вазири Виталий Муткога Бразилияда яқин кунларда бошланадиган 2016 йилги ёзги Олимпиадага аккредитация беришни рад этди.
ХОҚ маълумотларига кўра, бу қарор Мутконинг номи WADA аксилдопинг комиссиясининг маърузасида борлиги сабабли қабул қилинган.
Бироқ бу қарор нафақат Муткога, балки маърузада номи тилга олинган барча мансабдор шахсларга тааллуқлидир. Бундан ташқари, допинг можаросига алоқадорликда айбланаётган Россия спорт вазирлигининг вакилларига нисбатан интизомий тергов бошлашга қарор қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 18 июлда WADA россиялик спортчиларнинг допинг қабул қилишини гўёки яширган россиялик спорт амалдорларига нисбатан олиб борилган тергов натижаларини чоп этди. Маърузада айтилишича, бундай шахслардан бири Виталий Мутко бўлган.
Мавзуга оид
23:45 / 27.10.2021
Украина аксилдопинг агентлиги раҳбарияти можародан кейин истеъфога чиқди
00:00 / 18.12.2020
Россиялик спортчилар 2022 йилгача мамлакат байроғи остида иштирок эта олмайди
22:38 / 07.03.2020
«Спортчи бироз эҳтиётсизлик қилган». Допинг туфайли Олимпиададан маҳрум қилинган Ҳасанбой Раҳимов борасида баёнот берилди
20:10 / 03.02.2020