Жаҳон | 23:45 / 27.10.2021
4394
1 дақиқада ўқилади

Украина аксилдопинг агентлиги раҳбарияти можародан кейин истеъфога чиқди

Украина аксилдопинг агентлиги раҳбарияти Жаҳон аксилдопинг агентлиги (WADA) томонидан аниқланган қоидабузарликлар сабабли тўлиқ таркибда истеъфога чиқди. Бу ҳақда Украина спорт ва ёшлар вазирлиги маълум қилди.

Фото: РИА Новости

“Украина аксилдопинг агентлиги тест олиш қоидаларини бузди. Шу сабабли агентлик директори Иван Курлишчук ва унинг ўринбосари Ярослав Кручек истеъфога чиқди. Биз допингга қарши кураш масаласида аниқ позицияга эгамиз ва ҳеч кимга аксилдопинг қоидаларини бузишга йўл қўймаймиз”, деб айтилган вазирлик хабарида.

2019 йилда WADA томонидан бошланган ва “Геркулес операцияси” деб номланган тергов давомида Украина томони тизимли равишда аксилдопинг қоидаларини бузгани аниқланган. Таъкидланишича, Украина аксилдопинг агентлиги 2012 йилдан бошлаб спортчиларни допинг текширувдан ўтишлари ҳақида олдиндан хабардор қилган ва мусобақаларда олинган қон намуналарини мусобақалардан ташқарида олинган деб белгилаган. Бу эса аксилдопинг қоидаларга зид ҳисобланади.

Мавзуга оид