Жаҳон | 15:34 / 20.07.2016
8336
1 дақиқада ўқилади

Шанхайда самолёт кўприкка қулаши натижасида 5 киши ҳалок бўлди

Шанхайда гидросамолётнинг кўприкка қулаши натижасида 5 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақида Shanghai Daily маҳаллий газетаси хабар берди

Бахтсиз ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 12:15да Cessna 208B гидросамолётининг Шанхайдаги Цзиньшань ҳудуди соҳилларидан парвозни амалга оширганидан 10 дақиқа ўтиб содир бўлган. У  Чжоушань шаҳри томон йўл олган бўлган. Бу самолётнинг илк синов парвози ҳисобланган. 

Маълумотларга кўра, самолёт бортида 10 киши бўлган, уларнинг орасида икки нафар учувчи, маҳаллий телевидение мухбири ва оператор бўлган. Воқеа содир бўлган жойга етиб келган қутқарувчилар жабрланганларни самолётдан олиб чиқишган, бироқ улардан 5 нафари олган жароҳатлари туфайли ҳаётдан кўз юмган. 

Самолётнинг қулашига техник носозликлар сабаб бўлганлиги тахмин қилинмоқда. 

Мавзуга оид