Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Jetstar самолёти Индонезияда мажбурий қўнишни амалга оширди
Австралиянинг Jetstar авиакомпаниясига тегишли самолёт Балида фавқулодда қўнишни амалга оширишига тўғри келди. Самолёт Сидней-Пхукет ороли (Таиланд) йўналишида ҳаракатланаётган бўлган. Бу ҳақида ТАСС хабар берди.
Авиакомпаниянинг расмий вакили сўзларига кўра, мажбурий қўнишни амалга оширишга сархуш ҳолатдаги 6 нафар йўловчининг жанжали сабаб бўлган.
Бали аэропортида низо иштирокчилари Индонезия полицияси томонидан ҳибсга олинди. Яқин кунларда уларнинг Австралияга топширилиши кутилмоқда. Самолёт Пхукет аэропортига бир неча соатга кечикиб қўнган.
"Биз хавфсизлик масаласига жуда жиддий ёндашамиз ва йўловчиларга бортда тартибни бузишга йўл қўймаймиз, - дея таъкидлади Jetstar вакили. - Қолган йўловчилар бу гуруҳни рейсдан олиш қарорини қўллаб-қувватлашди ва бунинг учун экипажга миннатдорчилик билдиришди".
Мавзуга оид
10:59 / 16.05.2026
Метродан энг кўп пайшанба ва жума кунлари фойдаланилмоқда
14:15 / 01.04.2026
Ўзбекистонда поезд ташувчи айби билан кечикса, йўловчиларга компенсация тўланади
12:27 / 12.03.2026
Тошкентда ижара ҳақи сабаб талабалар ва ижарачи ўртасида жанжал юз берди
10:01 / 10.02.2026