Жамият | 10:59
432
1 дақиқада ўқилади

Метродан энг кўп пайшанба ва жума кунлари фойдаланилмоқда

Тошкент метрополитенида 2026 йил май ойида йўловчилар оқими ўтган йилнинг мос даврига нисбатан сезиларли даражада ошди. Айниқса, ҳафтанинг пайшанба ва жума кунлари метро энг гавжум кунлар сифатида қайд этилмоқда. 8 май куни эса пойтахт метроси бир суткада 1 млн 117 минг 61 нафар йўловчига хизмат кўрсатиб, тарихий рекорд ўрнатди.

Фото: Kun.uz

Статистик маълумотларга кўра, 2025 йил 8 май куни метрополитен хизматларидан 986 минг 916 нафар йўловчи фойдаланган бўлса, 2026 йил 7 май куни бу кўрсаткич 1 млн 105 минг 883 нафарга етган. Натижада йўловчилар оқими 12 фоизга ошган.

Шунингдек, 2025 йил 15 май куни 953 минг 220 нафар йўловчи метро хизматидан фойдаланган бўлса, 2026 йил 14 май куни ушбу кўрсаткич 1 млн 44 минг 736 нафарга етди. Бу эса 9,6 фоизлик ўсишни кўрсатмоқда.

Яна бир муҳим натижа сифатида, 2026 йил 8 май куни Тошкент метрополитени бир кун давомида 1 млн 117 минг 61 нафар йўловчига хизмат кўрсатиб, рекорд кўрсаткични қайд этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 80,5 фоизга юқори натижа ҳисобланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид