Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия мудофаа вазири Brexitнинг ҳарбий фойдаларини маълум қилди
Буюк Британия мудофаа маҳкамаси раҳбари Майкл Фэллоннинг фикрича, мамлакатнинг ЕИ таркибидан чиқиши, Бирлашган Қироллик қуролли кучларини модернизация қилишга туртки бериши мумкин, деб хабар қилмоқда Defence News портали.
Унинг сўзларига кўра, ЕИ ҳарбий соҳадаги инновациялар борасида АҚШдан 20-40 йилга ортда қолмоқда. Бунга, Европа мудофаа агентлигининг қоида ва меъёрлари сабаб бўлаяпти. Иттифоқ таркибидан чиққан Британия бу каби қоидалар билан чегараланиб қолмагани боис, унинг олдида янги имкониятлар пайдо бўлади.
Фэллон шунингдек, АҚШ ва Буюк Британиянинг технологияларни ривожлантиришдаги алоқалари мустаҳкамланишига умид билдирган.
Мавзуга оид
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
08:44 / 08.06.2026
Европа етакчилари ва Зеленский тинчликнинг беш шартини эълон қилди
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
08:44 / 02.06.2026