Жаҳон | 12:34 / 22.07.2016
14652
1 дақиқада ўқилади
Савченко украиналикларни Донбассдаги қурбонлар учун кечирим сўрашга чақирди
Украина Олий радаси депутати Надежда Савченконинг баёнот беришича, украиналиклар эртами-кечми Донбассда ҳалок бўлганлар учун кечирим сўраши керак бўлади. Бу ҳақда Украина нашрлари хабар тарқатди.
Савченконинг сўзларига кўра, мамлакат аҳолиси Донбассда ҳалок бўлган оталар, фарзандлар ва эрлар учун узр сўрайди.
«Балким, бизнинг узр сўрашимизга тўғри келар, эҳтимол. Эҳтимол эмас, аниқ. Биз кечирим сўрашимиз ва кечиришимиз керак. Акс ҳолда, тинчлик бўлмайди», — деган Савченко.
Унинг аниқлик киритишича, қайси томондан бўлмасин кечиримни «ўзининг сўнгги фарзанди, ўғлини йўқотган онадан сўраш лозим».
Мавзуга оид
19:39 / 08.11.2024
Украинада россиялик яна бир генерал ҳалок бўлди
21:23 / 31.10.2024
Фронтдаги вазият: Россия ва Украина Курахово учун кузнинг ҳал қилувчи жангини бошлади
17:00 / 17.09.2024
Фронтдаги вазият: Украинанинг Донецк яқинидаги гуруҳига қуршов таҳдид солмоқда
15:25 / 13.09.2024