Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронда сайёҳлик автобуси иштирокидаги ЙТҲ содир бўлди
Теҳроннинг шимолидаги Караж-Чалус трассасида йўловчи автобус қулаб кетди. Йўл транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) натижасида 16 нафар киши ҳалок бўлди, 12 нафари эса жароҳатланди. Бу ҳақида Тасним агентлиги хабар берди.
“Автобус 23 июль, шанба куни маҳаллий вақт билан соат 14:55да электр узатиш таянчига урилиб тўнтарилган, афсуски 16 киши ҳалок бўлган”, - дейилади манбада. Шунингдек 12 киши турли жароҳатлар олиб, шифохонага етказилганлиги маълум қилинган.
Караж-Чалус трассаси сайёҳлар орасида жуда машҳур: саёҳатчилар мамлакат шимолидаги диққатга сазовор жойларни томоша қилиш учун ушбу хавфли йўлдан ўтишади.
Мавзуга оид
22:20 / 13.04.2026
Трамп Эрон портларини денгиз орқали тўлиқ қамал бошланганини эълон қилди
20:22 / 13.04.2026
Трамп Эрон портларини қамал қилмоқчи, бироқ унга ёрдам берувчилар топилмади – NYT
18:42 / 13.04.2026
2026 йил уч ойида «авариялар»нинг 31 фоизи ўлим билан якунлангани маълум бўлди
16:46 / 13.04.2026