Жаҳон | 10:15 / 23.07.2016
9618
1 дақиқада ўқилади

Хиллари Клинтон ўзига вице-президент танлади

АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтон ўзига вице-президент бўладиган номзод борасида бир тўхтамга келди.

Клинтон твиттерда унга Виржиния штатидан сенатор, Демократик партия миллий қўмитаси раиси Тим Кейн шерик бўлишини эълон қилди. Хабарда Кейн ўз ҳаётини ўзгалар ҳуқуқи учун курашга бағишлагани айтилган

"Тим Кейн – агар муаммоларни ечишни бошласа, ҳал қилиб бўлмайдиган муаммо йўқлигига ишонувчи тузалмас оптимист", деб таъкидлаб ўтди Клинтон.

Ўтган ҳафтада Республикачилар партиясидан АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трамп ҳам ўзига Индиана губернатори Майк Пенсни вице-президент сифатида танлаганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид