Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурияда россиялик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди
Россиялик оддий аскар Никита Шевченко Суриянинг Ҳалаб провенциясида ҳалок бўлган. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги матбуот хизмати ва ахборот бошқармаси хабар бермоқда.
"Сурия араб республикасининг Ҳалаб провинциясида колоннани кузатиб бориш жараёнида Россия қуролли кучлари таркибида шартнома асосида хизмат қилаётган Никита Шевченко ҳалок бўлди… ", — дейилади хабарда.
Ҳарбий хизматчи маҳаллий аҳолига озиқ-овқат ва ичимлик суви олиб кетаётган колоннани ўз автомобилида кузатиб борган. Аҳоли пунктларидан бирида қўлбола тайёрланган портловчи модда ишга туширилган. Россиялик ҳарбий тиббиёт ходимлари оғир яраланган Шевченконинг ҳаётини сақлаб қолишга ҳаракат қилишган, аммо у жон таслим қилган.
Оддий аскар Шевченко давлат мукофотига тавсия қилинган.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026