18:02 / 27.07.2016
6586

Xiaomi ўзининг янги ультрабукини тақдим этди

Хитойнинг Xiaomi компанияси Пекиндаги махсус тадбирда ўзининг шахсий ноутбукини биринчи модели Mi Notebook Air'ни тақдим этди. Қурилма икки хил талқинда, 12,5 ва 13 дюймли экранларда чиқади. Янги қурилма нархи 3499 юань (525 доллар атрофида) ва 4999 юань (750 доллар атрофида) деб баҳоланмоқда.

Notebook Air анодланган алюминийдан иборат тўлиқ металл корпусда ишлаб чиқарилади. Корпус ранги икки хил бўлади: кумуш ва пушти тилларанг. Алюминийли корпус қурилманинг ҳажмини максималь даражада қисқартиришга ёрдам беради: 12,5 дюйм учун 1,07 килограмм ва 13 дюйм учун 1,28 килограмм.

Янги қурилма қалинлиги — 12,9 ва 14,8 миллиметр. Бундан ташқари, корпусга бир марта зарядланганда қуввати 11,5 (12,5 дюймли талқин учун) ва 9,5 соат (13 дюймли талқин учун) ишлай оладиган батарея ўрнатилган.

12,5 дюймли ноутбук Air Intel Core M3 процессори, 4 гигабайт оператив хотира ва кенгайиш имконига эга 128 гигабайт SSD дискга эга бўлади; 13 дюймли талқин эса Intel Core i5  олтинчи авлод процессори, DDR4 стандартли 8 гигабайт оператив хотира, 256 гигабайт SSD диск ва GDDR5 стандартли 1 гигабайтгача бўлган хотирани кўтара олувчи NVidia 940MX видеоадаптерга эга.

Кичик ўлчамларга қарамай, ноутбук тўлиқ ҳажмли тугмалари ёнувчи ультра ингичка клавиатурага эга. 

Notebook Air ультрабукининг Full HD экрани тўлиқ нурланишга қарши ламинация билан қопланган ва юқори мустаҳкамликдаги шиша билан ҳимояланган. Қурилманинг ўзига ҳос жиҳати — экраннинг 5,6 миллиметрдан бироз кичикроқ бўлган ультра нозик рамкаси.

Ноутбук ичида бешта порт жойлашган: HDMI, икки USB 3.0, қулоқчин учун 3,5 миллиметрли тешик ва USB Type-C. Сўнгги порт ҳам қурилмани қувватлаш учун мўлжалланган тешик кўринишида бўлади.

Notebook Air'га Mi Cloud Sync булутли маълумотлар омборини кўтара олувчи Windows 10 Home ўрнатилади. Шунингдек, Xiaomi янги қурилма ноутбук очилганида уни автоматик тарзда блоклаб қўйиш имконига эга Mi Band 2 билагузукини ҳам кўтара олишини маълум қилди.

Top