Фан-техника | 18:09 / 30.07.2016
11960
2 дақиқада ўқилади

Хитой компанияларидан бири смартфонлар оламидаги энг йирик қурилмани тақдим этди

Хитойнинг Akyumen компанияси бир вақтнинг ўзида Windows 10 ва Android тизимларида ишлай оладиган, ташқи томонидан проектор ўрнатилган 7 дюймли Holofone смартфонини тақдим этди. Бу ҳақда The Verge нашри хабар бермоқда.

Қурилманинг катта ҳажмига қарамай ишлаб чиқарувчи уни смартфон, дея атамоқда. Қурилманинг асосий хусусиятларидан бири — проектор смартфондаги суратларни 100 дюйм баландликда тасвирлай олади.

Смартфон Android Lollipop тизимида ҳам ва Windows 10 тизимда ҳам бирдек ишлайди. Проектор режимида компьютерга айланади-қолади.
Қурилманинг энг паст баҳоси 750 доллар. 950 долларга смартфон билан бирга Bluetooth-динамик, ўйин бошқарувчиси ва батарея ўрнатадиган махсус тагқисм берилади. У 1 сентябрдан сотувга чиқиши кутилмоқда.

Смартфон тўрт ядроли Intel Atom процессорида ишлайди. Қурилмада 4 ГБ тезкор хотира ва 128 ГБ асосий хотира мавжуд.
Орқа камера 13 мегапиксел, олд камера эса 5 мегапиксел. Ишлаб чиқарувчининг ишонч билдиришича, 2910 сиғимга эга батарея проектор режимида икки соат ишлаб беради.

Мавзуга оид