Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқ шимолида нефть станциясига ҳужум қилинди
Жангарилар Ироқ шимолидаги нефть станциясига ҳужум қилишган ва захираларни портлатиб юборишган. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Аниқлик киритилишича, ҳужум Бай-Хассан туманида содир этилган. Жабрланганлар ҳақида аниқ маълумот йўқ.
Хабарларга кўра, ушбу ҳужум газ станциясига қилинган ва тўрт нафар кишининг умрига зомин бўлган ҳужумдан сўнг амалга оширилган. Манбанинг сўзларига кўра, ҳужум айнан ўша жангарилар томонидан амалга оширилган бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
22:43 / 08.01.2026
Ироқ «Лукойл»нинг энг йирик хорижий активини миллийлаштиради
13:03 / 05.01.2026
Ироқда Ўзбекистон корхоналарининг филиаллари очилади
08:05 / 09.12.2025
АҚШ Ироқдаги «Лукойл» улушини Америка компаниясига топширишни қўллаб-қувватлади
11:30 / 27.10.2025