Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олмаотадаги терактда жароҳат олган икки полициячи шифохонада ҳаётдан кўз юмди
Олмаотадаги теракт натижасида жиддий жароҳат олган яна икки нафар полиция ходими шифохонада ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақида шаҳар ички ишлар бошқармасининг матбуот хизмати хабар қилди.
“Шошилинч тез ёрдам кўрсатиш шифохонасининг жонлантириш бўлимида Руслан Кулебеков томонидан амалга оширилган теракт натижасида жиддий жароҳат олган 2 полиция ходими ҳаётдан кўз юмди”, - дейилади бошқарма хабарида. Шифокорлар имкон қадар уларнинг ҳаётини сақлаб қолишга ҳаракат қилганликлари, бироқ жароҳатлар жуда жиддий бўлганлиги таъкидланмоқда.
18 июль куни Олмаотада Алмали тумани ИИБ ҳамда Қозоғистон миллий хавфсизлик хизмати департаменти биноларига ҳужум уюштирилиб, бунинг натижасида ҳуқуқ-тартибот органларининг 4 нафар ходими, чегарачи ва истеъфодаги ИИВ ходими ҳалок бўлган. Ўтказилган аксилтеррор операцияси давомида Қизилўрда вилоятининг 27 ёшли фуқароси Руслан Кулибеков қўлга олинди. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбаев Олмаотада рўй берган воқеани теракт деб атади.
Мавзуга оид
16:46 / 24.05.2026
Покистонда теракт оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
20:33 / 02.05.2026
Олмаотада Қозоғистондаги илк крематорий ишга тушди
16:40 / 20.04.2026
Киевдаги теракт вақтида полициячилар ёш болани ташлаб, қочиб кетди. Тафсилотлар
09:06 / 19.04.2026