Жамият | 10:28 / 04.08.2016
15160
1 дақиқада ўқилади

Австралиялик оила яшайдиган уйнинг орқа томонида 8 метрли ўра топилди

Австралиянинг Ипсуич шаҳрида кекса жуфтлик яшайдиган уйнинг орқа томонида 8 метрли сувга тўла чуқурлик топилди. Бу ҳақида ABC маълум қилди.

Рэй ва Элин Маккей 2 август куни эрталаб қўшниларининг гапидан кейин ҳовлидаги ўрани кўришди. Чуқурликнинг диаметри катталашиб, 8 метрга етди, чуқурлиги эса - 6 метрни ташкил қилди. 

Ҳодисанинг аниқ сабаблари ҳали ўрганилмаган. Тадқиқотчиларнинг тахмин қилишича, ўра канализация тизимидаги носозликлар натижасида пайдо бўлган. 

Кекса жуфтлик вақтинчалик меҳмонхонага кўчирилди. Уларнинг фарзанди Маккей ота-онасининг руҳий ҳолатидан ташвишда, зеро уларнинг аввалги уйи 2011 йилда сув тошиши натижасида вайрон бўлган.

 

Мавзуга оид