Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистондаги роумингга Beeline 75% гача чегирма бермоқда
Алоқа оператори Beeline Ҳаж вақтида Саудия Арабистонда бўлган компания абонентлари учун махсус роуминг-тарифларни жорий қилмоқда. Маҳаллий роуминг-ҳамкорлар билан келишув ёрдамида Beeline мижозлари ўз рақамларида арзонлаштирилган нархлар бўйича алоқада қолишлари мумкин.
Чегирмалар Zain SA (Mobile Telecommunication Company Saudi Arabia) оператори тармоғида 2016 йилнинг 24 август кунидан 31 октябр кунига қадар қуйидаги йўналишлар бўйича амал қилади:
- Интернет (аввалги нарх — $19.66, янги нарх — $3.00)
- SMS (аввалги нарх — $0.60, янги нарх — $0.13)
- Кириш қўнғироқлари (аввалги нарх — $2.40, янги нарх — $1.30)
- Саудия Арабистон бўйлаб маҳаллий чиқиш қўнғироқлари (аввалги нарх — $1.80, янги нарх — $1.30)
- Ўзбекистонга чиқиш қўнғироқлари (аввалги нарх — $3.60, янги нарх — $1.30)
Zain оператори абонентлатимизнинг телефон экранларида “Zain SA”, “42004”, “KSA04” ёки “Mobily SA”, “Etihad Etisalat”, “42003” сифатида кўринишга эга бўлиши мумкин.
Тафсилотлар www.beeline.uz сайтида.
Мавзуга оид
23:06 / 29.11.2025
Мобил операторлар нархларни оширмоқда. Солиқ имтиёзи камлик қилдими?
15:55 / 08.08.2025
Энди Beeline фойдаланувчилари кунлик абонент тўлови ечиш хизматини ўзлари бошқара олади
11:41 / 11.06.2025
Рақобат қўмитаси Beeline компаниясига абонент тўлови масаласида кўрсатма берди
18:18 / 24.03.2025