ФЕТОчилар асло Россиянинг дўсти бўла олмайди
Россиядаги Шарқшунослик, халқаро алоқалар ва жамоатчилик дипломатияси маркази директори ва турколог Владимир Аватков, “ФЕТОчилар асло Россиянинг дўсти бўла олмайди. Улар Россияда умуман ҳар қанақа ҳолатда ҳам фаолият кўрсата олишмаслиги керак”, - деди.
“Маълумки Туркияда Гуленга алоқаси бўлганлар ФЕТО/ПДЙ (FETÖ/PDY) дея номланади. Россияда ҳам ФЕТОчилар бор. Вақти-вақти билан овозлари чиқиб туради. Улар асло Россиянинг дўсти бўла олмайди ва мамлакатимизда умуман ҳар қанақа ҳолатда ҳам фаолият кўрсата олмасликлари керак. Хорижий диний ташкилот мамлакатимиз ички сиёсати ва муҳитига умуман аралаша олмайди. Россияни ФЕТОчилардан тозалаш керак”, - деди Спутникка берган интервьюсида Аватков.
Путин-Эрдўған учрашувида ФЕТО масаласи ҳам муҳокама қилинди
"Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Россия Президенти Владимир Путин ва Туркия Президенти Ражаб Эрдўған ўртасида бўлиб ўтган учрашув ҳақида фикр билдирган Аватков, “Мазкур учрашувларда нафақат иқтисодий соҳаларда балки хавфсизликни таъминлаш борасида ҳам икки томонлама ҳамкорлик қилиш масалалари кўриб чиқилди. Музокараларда Сурия муаммоси ва баъзи ташкилотларни терористик ташкилот сифатида қабул қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Уйлайманки, мазкур учрашувда ФЕТО масаласи ҳам кўриб чиқилган", - деди Аватков.
Россия ФЕТО хавфини 10 йил олдин сезган эди
“Россия Гуленга тегишли тузилмаларнинг қанчали хавфли эканлигини тахминан 10 йил аввал сезган ва дарров чора кўрган. Россия ушбу тузилмаларни салбий ва хавфли омил сифатида кўрмоқда. Уларнинг фаолиятлари натижасида Россия парчаланиши мумкин. Ушбу тузилмалар “халқлар дўстлиги” ва “толерантлик” каби масаллар билан қорнимизи тўйдиришлари мумкин. Лекин келажакда нималар бўлиши мумкинлигини идрок этишимиз керак. Туркиядаги мавжуд ҳолатни эътиборга олишимиз лозим. ФЕТО Туркиянинг ички сиёсатига салбий таъсир кўрсатмоқда. АҚШ ҳам бу хавфни ҳали ҳам идрок эта олгани йўқ. АҚШ ФЕТОчилардан ўз манфаатлари йўлида фойдаланаман, деб ўйламоқда. Лекин аслида ФЕТОчилар ўз манфаатлари учун АҚШдан фойдаланиши мумкин”, – дея давом этди Аватков.
Россия ва Туркия ФЕТОга қарши ҳамкорликда курашиши мумкин
Россия ва Туркиянинг ФЕТОга қарши биргаликда курашиши зарурлигини таъкидлаган Аватков шундай деди: “Бу Россия билан Туркиянинг ички ва ташқи сиёсати нуқтаи назаридан жуда муҳим. Россия ўзининг ички ва ташқи сиёсати истиқболи юзасидан ФЕТОни терористик ташкилотлар руйхатига олиши мумкин. Бу ерда ўзаро ҳамкорлик нуқтаи назаридан кенг манёвр майдони вужудга келиш эҳтимоли бор. Россия ва Туркия бу ерда ўзаро келишувга эришадиган бўлса, илк қадамлар ҳам ташланади. ФЕТО масаласи борасида Россия билан Туркия ўртасида жиддий маънода ҳамкорлик ўрнатилиши мумкин. Ушбу ҳамкорлик эса Россия-Туркия муносабатларига ижобий таъсир кўрасатади”.
Мавзуга оид
16:15
Путин Россиянинг янгиланган ядровий доктринасини тасдиқлади
15:42 / 14.11.2024
Россиядан Венесуэлагача: табиий бойликлар бўйича энг бой давлатлар
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024