Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ирландиялик боксчи Олимпиада баҳсидаги мағлубиятининг сабабини топди
Риода бўлиб ўтаётган Олимпиада ўйинларининг бокс бўйича мусобақаси чорак финал жангида россиялик Владимир Никитинга имкониятни бой берган ирландиялик чарм қўлқоп устаси Майкл Конлан, президент Владимир Путин, муҳим ғалабани нақд қилиш учун Халқаро ҳаваскор боксчилар федерацияси (AIBA)га қанча берганига ҳазил аралаш қизиқиб кўрган.
«Улар (AIBA) сендан қанча олишди?», — деб ёзган Конлан Twitter саҳифасида.
Олимпия турнирининг чорак финалида 56 кггача вазн тоифасида иштирок этган Никитин Конланни 3:0 ҳисобида мағлуб этганди. Эндиликда россиялик боксчи ярим финалда америкалик Шакур Стивенсон билан куч синашади.
Аввалроқ, украиналик боксчи Жан Беленюк юнон-рим кураши бўйича 85 кггача вазн тоифаси финалидаги мағлубиятида «Россия лобби»сини айблаганди. У, россиялик курашчи Давит Чакветадзега 2:9 ҳисобида мағлуб бўлганди.
Мавзуга оид
07:17 / 24.05.2026
Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксда илк бор мағлубиятга учради
20:43 / 27.04.2026
Собиқ жаҳон чемпионлари Фюри ва Жошуа жанг ҳақида келишиб олди
22:55 / 26.03.2026
Трансгендер спортчиларга Олимпиада аёллар мусобақаларида иштирок этиш тақиқланди
00:24 / 02.03.2026