21:39 / 17.08.2016
4202

Ryanair авиакомпанияси Италия бозорига миллиард доллар инвестиция қилмоқчи

Фото: © AFP

Ирландиянинг Ryanair бюджет авиакомпанияси 2017 йилда Италия бозорига бир миллиард доллар миқдорида рекорд инвестициялар киритади, деб маълум қилди Миланда компания бош директори Майкл О'Лири.

Италия транспорт ва инфратузилма вазири Грациано Делрио иштирок этган матбуот-анжуманда О'Лири Ryanair’нинг Италиядаги фаолиятини ривожлантириш дастурини тақдим қилди. Дастур, шунингдек, 2017 йилда 44 та янги авиайўналиш очиш ва ташиладиган йўловчилар сонини йилига 3 миллиондан кўпроққа оширишни кўзда тутади. Бу йўналишлар бўйича 10 та янги самолёт учади. О'Лирининг айтишича, кейинги йилда Ryanair’нинг Италиядаги йўловчилари сони  йилига 35 млн дан ошади, бу эса мамлакат аэропортларида 2 мингдан кўпроқ янги иш ўрни ташкил қилишга имкон беради.   

Буюк Британияда Brexit бўйича референдум ўтказилгандан кейин ирланд лоукостери раҳбарияти ўз бизнесини ривожлантиришни Буюк Британиядан Европа Иттифоқининг бошқа давлатларига қаратишга қарор қилган.

Top