22:35 / 18.08.2016
5724

БМТ Ҳалабда “гуманитар танаффус” ўрнатишни тезлаштиришга чақирди

Фото: © РИА

БМТ Ҳалабда “гуманитар танаффус” ўрнатишни тезлаштиришга чақирди. Бу ҳақда БМТ Бош котибининг расмий вакили ўринбосари Фархон Хак маълум қилган.

«Гуманитар танаффус” тез орада ўрнатилишига умид қилиб қоламиз», — деган Хак.
Аввалроқ Россия мудофаа вазирлиги БМТнинг Сурия масаласи бўйича махсус вакили Стаффан де Мистуранинг “гуманитар танаффус” ҳақидаги таклифини қўллаб-қувватлаши ва бу таклиф Ҳалабда 48 соат мобайнида ўрнатилишини маълум қилган эди.

 

Top