Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Риода ҳалок бўлган немис мураббийи тўрт кишига органлар бўйича донор бўлди
Рио-де-Жанейрода ўтаётган Олимпиада ўйинлари вақтида Германия жамоасининг каноэли слалом бўйича ҳалок бўлган бош мураббийи Штефан Хенце тўрт кишига органлар бўйича донор бўлди. Бу ҳақда Die Welt нашри ёзмоқда.
Мураббий таксида кетаётган вақтда йирик ЙТҲга учрайди ва бошидан жароҳат олади. Воқеа жума куни содир бўлади. Кейинроқ 35 ёшли мураббийни нейрохирургия бўлимида операция қилишади. Бу мураббийга ёрдам бера олмайди ва у 15 август куни вафот этади.
Рио-де-Жанейро соғлиқни сақлаш органларининг хабар беришича, Штефан Хенце юрак, жигар ва икки буйрак бўйича донор вазифасини бажарган. Немис мураббийсининг органлари бошқа одамларга муваффақиятли ўтказилган. Шу сабаб тўрт кишининг ҳаёти сақлаб қолинган.
Мавзуга оид
18:52 / 21.04.2026
Россия Қозоғистон нефтини Европага етказиб беришни тўхтатади
08:50 / 15.04.2026
Зеленский: Эрондаги уруш сабаб АҚШнинг Украинага вақти йўқ
10:13 / 08.04.2026
Нефт, газ ва ўғит: Ҳўрмуз сабаб РФ даромадлари кескин ошиши мумкин
17:15 / 23.03.2026