Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой квант алоқаси сунъий йўлдоши "Мо-цзи"дан илк ахборотларни қабул қилди
Хитой олимлари яқинда фазога учирилган "Мо-цзи" квант алоқаси сунъий йўлдошидан илк сигналларни қабул қилди, деб ёзмоқда "Жэньминь жибао".
Хитой Фанлар академиясида маълум қилишларича, сунъий йўлдош узатган ахборотлар Пекин яқинидаги Миюнь сунъий йўлдошлар бошқармаси томонидан қабул қилинган. Маълумотлар зудлик билан Академиянинг фазо илмлари марказига юборилган. "Мо-цзи" 7 дақиқа ичида Ерга 202 мегабайт маълумотларни узатган. Олимлар ахборотлар сифатини яхши деб баҳолашган.
Бундан аввалроқ, Хитой Фанлар академияси академиги Пань Цзяньвэй, ХХР 2030-йилга келиб квант алофасининг глобал тармоғини барпо этиши мумкинлигини айтган эди.
National Business Daily нашри мурожаат қилган таҳлилчиларнинг фикрича, яқин беш йилда квант алоқасидан фойдаланувчи бозор пайдо бўлиши мумкин. Унинг ҳажми йилига 50 миллиард юан (7,5 миллиард АҚШ доллари)дан ошиши мумкин.
Мавзуга оид
21:06 / 26.01.2026
Японлар пандалар билан хайрлашмоқда – ўзаро муносабатлар ёмонлашгани туфайли Хитой уларни қайтариб олмоқда
20:06 / 26.01.2026
Ўзбекистон миллий жамоаси назорат ўйинида Хитой билан дурангга эришди
09:35 / 26.01.2026
Хитойда нуфузли генералларга қарши тергов бошланди
08:42 / 26.01.2026