10:12 / 19.08.2016
7917

ИШИД Подмосковьедаги ЙПХ постига ҳужум учун жавобгарликни зиммасига олди

ИШИД 17 август куни Подмосковьедаги йўл-патруль хизмати постига уюштирилган ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда Site Inteligence Group агентлиги хабар берган.

Бундан олдинроқ Москва Тергов қўмитаси Щелковский шоссесидаги постга уюштирилган ҳужум бўйича 2 хил талқинни кўриб чиқаётгани маълум қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, 17 август куни 2 нафар қуролланган шахс ЙПҲ постига ўқотар қурол ва болта билан ҳужум қилган, 1 полициячи ҳалок бўлиб, 2 полициячи жароҳатланганди.

Top