12:23 / 19.08.2016
23329

Умран Дақнеш, беш ёш. Сурия, Ҳалаб

Суриядаги мухолифат вакиллари қамал вақтида ҳаво зарбалари берилган Ҳалаб шаҳридан олиб чиқилган 5 ёшли боланинг кишини ларзага солувчи суратлари ва видеоларини намойиш этди.

Унда қонга беланган бола тез тиббий ёрдам машинаси ўриндиғида қўрқув ичида атрофга ҳайронлик билан боқиб турганини кўриш мумкин. Унинг сурати ва видео ижтимоий тармоқларда кишиларни ларзага келтирмоқда ва 5 ёшли Умран Дақнешга раҳми келганлар кўз ёшларини тия олишмаяпти.

Болага тиббий ёрдам кўрсатилган, унинг боши жиддий жароҳатланган.

Унинг оила аъзолари тақдири қандай кечгани номаълум.

Top