10:40 / 19.08.2016
19810

WP: АҚШ шаҳарларида Трампнинг яланғоч кўринишдаги ҳайкаллари пайдо бўлди

Фото: Reuters

INDECLINE гуруҳи фаоллари АҚШнинг 5 та шаҳарида АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трампнинг яланғоч кўринишдаги ҳайкалларини ўрнатишди, деб хабар бермоқда Washington Post.

Трамп ҳайкаллари Нью-Йорк, Лос-Анжелес, Сан-Франциско, Кливленд ва Сиэтлнинг гавжум жойларида пайдо бўлди.

"Сизга ёқадими-йўқми, Трамп дунё маданиятида афсонавий шахсга айланиб улгурди. Тарихда бундай шахслар ҳайкал кўринишида абадийлаштирилган ва ҳурмат қилинган", деб айтди лойиҳа ташкилотчиларидан бири.

Бироқ нашрнинг таъкидлашича, Трамп ҳайкали кўплаб сиёсий арбобларга ўрнатилган ҳайкаллардан фарқли ўлароқ, мақтаб бўлмагудек кўринишда: жаҳлдор нигоҳ, шалвираган тана, сиқиқ лаблар, ғадир-будур тери билан тасвирланган. 

Ҳайкалтарошлар ўз "ижод маҳсуллари" билан кўплаб одамларнинг эътиборини қаратишди, Нью-Йоркда ҳайкал "Трамп" билан суратга тушмоқчи бўлган оломон қуршовида қолган.

Top