Жаҳон | 00:14 / 20.08.2016
16030
1 дақиқада ўқилади

Гулен: АҚШ мени экстрадиция қилиш учун сабаб топа олмайди

Туркия ҳукумати давлат тўнтарувига уринишни ташкиллаштиришда гумон қилаётган мухолиф имом  Фатҳулла Гулен АҚШ Туркия берган ҳужжатларда унинг Туркияга экстрадиция қилинишига қонуний асослар топа олмайди, деб айтди. Бу ҳақда Al Arabia телеканали хабар бермоқда. 
 
"Америка бундай нотўғри қарор қабул қилади ва жаҳон жамоатчилик фикри билан ҳисоблашади, деб ўйламайман. Бу агар АҚШ баландпарвоз тасдиқлар билан алдансагина юз бериши мумкин. Туркия мени ҳибсга олишга сўров юборган, бироқ менинг манбаларимга кўра, АҚШ суди уни рад этган", деб айтди Гулен телеканалга берган интервьюсида.   

Гулен Туркия томонидан юборилаётган ҳужжатларда унга нисбатан бирор-бир асосланган ва юридик жиҳатдан муҳим айбловлар йўқлигини айтган.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид