Жамият | 14:41 / 21.08.2016
8132
1 дақиқада ўқилади

АҚШда 93 ёшли уруш фахрийси бутун мамлакатни пиёда кезиб чиқди

АҚШда Иккинчи жаҳон уруши фахрийси, 93 ёшли Эрни Эндрас мамлакатнинг ғарбий қирғоғидан шарқий қирғоғигача бўлган ҳудудни пиёда кезиб чиқди.

Маҳаллий нашрларнинг маълумотларига кўра, бунинг учун жаноб Эндрас 2 йилу 10 сарфлаган. У баъзан йўрғалаган, баъзан одимлаб юрган. Энди у Тинч океанидан Атлантика океанига қадар масофани юриб ўтган ер юзидаги энг кекса кишидир.

Жаноб Эндрас бу ишини Франциядан Иккинчи жаҳон уруши даврида қолиб кетган кемалардан бирини АҚШга кўчириб келтириш учун хайрия маблағи йиғиш зарурати сабабли амалга оширган. Қайд этилишича, у шундай кемалардан бирида санитар бўлиб ишлаганди.

Жаноб Эндрасга саёҳати давомида турли кишилар ҳамроҳлик қилишган ва уни қўллаб-қувватлашган. У ўз марафонини 20 август куни Жоржия штатида тамомлаган ва Атлантика сувларига тушган.

 

 

Мавзуга оид