Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италия. Ҳигуаин «Ювентус»га ғалаба келтирди
Италия А Сериясининг янги мавсуми ҳам старт олди. Турнинг яна бир учрашуви “Ювентус” ҳамда “Фиорентина” баҳси поёнига етди.
Ушбу ўйинда туринликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Сами Хедира 37-дақиқада “Ювентус”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Кейинчалик Калинич мувозанатни тиклади.
Бироз ўтиб эса Гонсало Ҳигуаин катта саҳнага чиқди. У “Ювентус” сафида чемпионатдаги илк ўйинида гол киритди ва жамоасига ғалаба келтирди.
“Ювентус” – “Фиорентина” – 2:1
Голлар: 1:0 – 37 Хедира, 1:1 – 70 Калинич, 2:1 – 75 Ҳигуаин.
“Ювентус” – Буффон, Бардзальи, Кьеллини, Алекс Сандро, Бонуччи, Асамоа,Лемина, Хедира, Дани Алвес, Манджукич (Ҳигуаин, 66), Дибала (Эвра, 85).
“Фиорентина” – Тэтэрушану, Родригес, Алонсо, Томович, Астори, Иличич(Росси, 80), Бадель (Санчес, 65), Кьеза (Тельо, 46), Весино, Бернардески,Калинич.
Огоҳлантиришлар: Калинич (39), Весино (44), Бардзальи (54)
Мавзуга оид
14:24 / 06.12.2025
Ўзбекистонга келган Италия фуқаролари сони бир йилда қарийб 5 мингга кўпайди
15:05 / 28.11.2025
Италия Nord Stream иши бўйича гумонланувчини Германияга топширди
22:08 / 20.11.2025
Сўнгги йўлланмалар учун кураш: Италия ва Туркия рақибларини билиб олди
11:39 / 20.11.2025