Қорақалпоғистонда 15 дан ортиқ объектлар фойдаланишга топширилди
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллиги байрами олдидан юртимизда кўплаб ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида 19 август куни анъанага айланган раҳбар ходимларнинг туманимизда қишлоқ хўжалигида ва бошқа соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар билан таништириш кунида 15 дан ортиқ объектлар фойдаланишга топширилди. Жумладан, Элликқалъа овулида сунъий қопламали футбол майдони, Қирққиз овулдаги 40-сонли умумтаълим мактабнинг спорт зали, Амиробод, Тозабоғ овулларидаги аҳолига маиший ва хизмат кўрсатиш объектлари, Гулдурсун овулида савдо мажмуаси, Гулистон, Навоий овулларидаги автомобилларга сервис хизматини кўрсатиш шахобчаларининг фойдаланишга топширилиши туманимиз иқтисодининг ривожига ҳамда янги иш ўринлари яратилиши орқали аҳоли бандлигининг таъминланишига хизмат қилади. Элликқалъада энг улуғ, энг азиз байрамимиз бўлган мустақиллигимизнинг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик ишлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
07:40 / 17.07.2024
Ўзбекистонда шоир Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллиги кенг нишонланади
10:26 / 02.07.2024
Қорақалпоғистонда 15 млрд сўмлик давлат харидларини амалга оширишда қонун талаблари бузилган – Рақобат қўмитаси
12:31 / 01.07.2024
Учта ҳудудда хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди
08:27 / 20.06.2024