Жамият | 16:39 / 22.08.2016
8906
2 дақиқада ўқилади

АҚШлик официант раҳмдиллиги учун 500 доллар чойчақа олди

АҚШнинг Даллас шаҳридаги (Техас штати) Applebee's ресторанида официантлик қиладиган 32 ёшли Кейси Симмонс , кекса аёлга оғир дамда далда бўлгани учун аёлнинг қизи томонидан 500 доллар чойчақа олди.

ABC телеканалининг маҳаллий филиали маълум қилишича, Симмонс озиқ-овқат дўконида асабийлашаётган қари аёлни кўриб қолади. У аёлнинг ёнига боради ва сотиб олган маҳсулотлари учун пул тўлайди.

Эртаси куни эса Симмонс ишлайдиган Applebee's ресторанига бир аёл кириб келади ва менюда бор энг арзон ичимлик – 37 цент турадиган мевали сув буюртма қилади. Ва айнан мана шу буюртмаси эвазига унга 500 доллар чойчақа қолдиради.

Сахийлик сабаби қолдириб кетилган дастрўмолда ёзилган эди. Чойчақани у ўтган кун ёрдам берган аёлнинг қизи қолдирган эди. Аёл онасига ёрдам берган бу одамдан миннатдор эканлиги, ёнидан индамай ўтиб кетиши мумкин бўлган вазиятда, унга меҳрибончилик қилган одамдан рози эканлигини айтади.

«Одамларнинг кулаётганини кўрсам, ўзимни жуда яхши ҳис қиламан. Бу нарсалар дунёни ёритади», — дейди Симмон.

Мавзуга оид