Жамият | 16:40 / 29.07.2018
32879
2 дақиқада ўқилади

Официантлар тушлик учун майда пул тўлаган талаба устидан кулишганига афсусланишди

Фото: facebook.com/thequarterboymeals

Виржиния штатида яшовчи 17 ёшли талаба Коэн Нолти ўқишдан бўш вақтларида ресторанда официант бўлиб ишлайди. У пул тўплаб дўстларини Beer 88 номли барда меҳмон қилди.

Ҳаммаси унинг зиёфат учун тўлаганидан кейин содир бўлди. Коэн тушлик учун 45 доллар тўлади ва 10 доллар чой пули ҳам қолдирди. Унинг тўловнинг бир қисмини 20 долларлик пул ва қолганини тангалар билан тўлагани официантларга ёқмади ва улар мижознинг устидан кулишди.

Барнинг фейсбукдаги саҳифасида улар чек ва Коэн тўлаган пуллар суратини жойлашди.

«Биз бу суратни «Ресторанда қандай пул тўламаслик керак» деб номлаймиз, бундай бемаънилик учун энг яхши сўзимиз шу бўлади», деб ёзишди улар сурат остига. 

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эса Коэннинг тарафини олишди. Кўпчилик ҳатто бу барда тўловни фақат танга билан амалга оширишга чақирди. Шундан сўнг официантлар суратни ўчириб ташлашди ва кечирим сўрашди.

«Менга сўнгги тангам қолган бўлса ҳам бошқаларни меҳмон қилиш ёқади. Мени таҳқирлашгани эса бошқаларни меҳмон қилиш менга қанчалик ёқишини яна бир бор кўрсатади холос», деб ёзди Коэннинг ўзи.

У фойдаланувчилардан бошқаларни меҳмон қилиш унга танга жўнатишларини сўради. У турли ошхоналарда танга билан тўлов қилишни ва официантларнинг бунга муносабатини суратга олмоқчи.

Турли мамлакатларда яшовчи кишилар унга пул жўната бошлашди ва йигитча бир қоп танга йиғишга улгурди.

Мавзуга оид