Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон МТЖнинг Сурияга қарши сафар ўйини Макаода ўтказилади
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичидаги рақибларидан бири – Сурия уй учрашувларини Макаода ўтказади.
Аввалроқ, мамлакатдаги нотинч вазият сабабли ўз уй ўйинларини Ливанда ўтказишини маълум қилган Сурия терма жамоаси, Ўрта шарқ минтақасидаги вазият сабаб уй учрашуви учун бошқа нейтрал майдон топишга қарор қилди ва ўйинларини Макаода ўтказиш бўйича Осиё Футбол Конфедерациясига мурожат қилди. ФИФА ҳамда ОФК ушбу мурожатга ижобий жавоб берди.
Шу тариқа, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2017 йилнинг 23 март санасида Сурияга қарши Макаода ўйин ўтказадиган бўлди.
Таъкидлаш керакки, 1 сентябрда Тошкентда Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши майдонга чиқадиган Сурия, иккинчи турда Макаода Жанубий Кореяни қабул қилади.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026