Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италиядаги зилзила қурбонлари сони ортиб бормоқда
Италиянинг марказий қисмида 24 август кунига ўтар кечаси рўй берган зилзила қурбонлари сони 24 кишига етди. Шунингдек, 100дан ортиқ киши жароҳатланган. Табиий офтдан Лацио ва Марке вилоятлари энг кўп зарар кўрган. Қурбонлар сони ортиши истисно қилинмаган. Бу ҳақда RaiNews24 телеканалида маълум қилинди.
Бундан олдинги хабарларда қурбонлар сони 14 нафарни ташкил қилаётгани айтилганди.
Зилзила Италия марказида маҳаллий вақт билан 03:36 (Тошкент вақти билан 06:36)да содир бўлди. 6,1 магнитудали ер силкиниши эпицентри Рьети провинциясида 10 км чуқурликда жойлашди.
Аматриче шаҳри мэри зилзила оқибатида шаҳарнинг ярми вайрон бўлгани ҳақида маълум қилди.
Орадан бир соат ўтиб Умбрия вилояти ҳудудида яна бир 5,4 балли зилзила қайд этилди. Зилзила кучи кўплаб шаҳарларда, жумладан Рим ва Болоньяда ҳам сезилган.
Кўплаб шаҳарларда бинолар, йўллар ва кўприкларнинг шикастланган. Табиий офат ҳудудида қидирув-қутқарув операцияси кўплаб туманларга етиш қийин бўлганлиги туфайли қийинлашмоқда.
Маҳаллий Қизил хоч раҳбарияти зилзила ҳудудида газ сизиб чиққанини маълум қилди.
Мавзуга оид
11:00 / 10.06.2026
Париж исроиллик вазирга қарши санкциялар жорий қилди
22:05 / 29.05.2026
Италия ҳукумати Сицилия мафиясининг миллионлаб евро активларини мусодара қилди
08:53 / 19.05.2026
Ўзбекистонликлар Италия фермер хўжаликларида ишлаши мумкин бўлади
09:20 / 14.05.2026