Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Kia янги Rio дизайнини намойиш этди
Жанубий Кореянинг Kia компанияси ихчам хэтчбек, янги авлод Rio моделининг тизерини ошкор қилди. Унинг расмий тақдимоти 29-сентябрь куни Париж автокўргазмаси доирасида бўлиб ўтади. Машинани ишлаб чиқариш шу йилнинг охиригача йўлга қўйилади.
Тўртинчи авлод «Рио»нинг ташқи кўриниши Германия ва Калифорниядаги дизайн студияларда ишлаб чиқилган. Жанубий Кореянинг Намьянг шаҳридаги Kia маркази мутахассислари улар билан ҳамкорлик қилишган. Хэтчбекнинг ғилдираклар асоси ва юкхона бўлими кенгайган. Унинг ҳозирги моделининг бу борадаги ўлчами 2,57 метр ва 288 литрни ташкил этади.

Тахминларга кўра, Kia Rio модели Android Auto ва Apple CarPlay интерфейсларини қўллайдиган янги ахборот-кўнгилочар тизимига эга бўлади.
Унга Hyundai i20 моделига ўрнатилувчи 3 цилиндрли, 1 литрлик турбомотор ўрнатилиши мумкин. Мазкур двигатель машинани 100 ёки 120 от кучи билан таъминлай олади.

Мавзуга оид
17:00 / 17.11.2025
Янгиланган Kia K8 седани Ўзбекистон бозорига чиқишга тайёрланмоқда
17:00 / 31.10.2025
ADM Jizzakh Kia автомобилларини Тожикистонга экспортни йўлга қўйди
17:00 / 10.10.2025
Kia Family Day — ҳиссиётлар ва самимийликка йўғрилган кун
17:00 / 30.09.2025