Жаҳон | 08:04 / 24.08.2016
11315
1 дақиқада ўқилади

Қизил денгизга 200 тоннадан кўпроқ нефть тушди

Қизил денгизда Акабе порт шаҳри яқинида нефть тўкилиши оқибатида денгизга 200 тоннадан кўпроқ нефть тушди. Бу ҳақда Haaretz газетаси хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, нефть доғи Иордания ва Саудия Арабистони пляжлари томон ҳаракатланмоқда. Бундан ташқари, Исроилдаги Эйлат курор шаҳри ва маржонқоялар нефть билан зарарланиш хавфи остида қолмоқда.

Исроил атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги нефть тўкилиши оқибатларини бартараф этишда ўз ёрдамини таклиф қилди, бироқ Иордания бу ёрдамни рад этди. Исроиллик амалдорларнинг айтишича, нефть тўкилиши сабаби номаълум. У қувурнинг ёрилиши оқибатида юз берган бўлиши мумкин. Айни вақтда нефть тўкилиши оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид